GM Uzbekistan ОАВларда берилган хабарларни яна бир бор рад этди

© Газета.uzGM Uzbekistan автомобиллари
GM Uzbekistan автомобиллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳудудида автомобилларнинг ноқонуний йўл билан сотилиши йўлга қўйилмаган, дейилади компания томонидан эълон қилинган баёнотда.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. GM Uzbekistan автомобил саноати атрофидаги вазият кундан-кун қизғин тус олмоқда: бир неча кун олдин ўзбек-америка қўшма корхонаси ОАВларда чоп этилган хабарларга жавобан ўз баёнотини эълон қилди.

GM Uzbekistan автозаводида - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan корхонасида текширув ўтказилмоқда
Компания матбуот-хизмати фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирган баёнотида "нотўғри ва мутлақо ёлғон маълумотлар" рад этилган ва "йирик саноат корхоналаридан бирини обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатлар" тўхтатилишига умид қилинган.

Бундан олдинроқ баъзи нашрларда GM Uzbekistan ва "Ўзавтосаноат" АК вакиллари муқаддам экспортга жўнатилиб, сўнгра Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан қайта олиб келинган автомобилларнинг ички бозорда сотилиш "схемаси" ҳамда ушбу мақсадларда фойдаланилган қўшни давлатларнинг (Қозоғистон) чегарадош ҳудудларидаги сақлаш жойлари тўғрисидаги хабарлар тарқалганди.

Бу хабарлар яна бир бор қатъий инкор этилган ва бу хабарлар орқали нафақат GM Uzbekistan, балки бошқа давлат ташкилотлари ҳам мутлақо асоссиз ва далилсиз айблангани қайд этилган.

"GM Uzbekistanнинг Россиядаги амалдаги дистрибьюторлари — "УзДЭУ Авто Воронеж" ва "Узавто Рус" таъсисчилари таркибида бирор-бир хусусий шахс йўқ", дейилган хабарда.

Шунингдек, "Ўзавтосаноат" АК, GM Uzbekistan ёки уларга боғлиқ компаниялар баъзи нашрлар томонидан эълон қилинган мақолаларда тилга олинган "Академия УзДЭУ" компанияси муассиси ҳисобланмайди, академиянинг ўзи эса "Ўзавтосаноат" АК билан ҳам, GM Uzbekistan билан ҳам ҳеч қандай шартномавий ёки бошқа муносабатларга эга эмас", дейилади баёнотда.

Кишан солинган қўллар - Sputnik Ўзбекистон
“GM-Uzbekistan” раҳбарларидан бири 667 минг долларни ноқонуний ўзлаштириб юборди
Баёнотда қайд этилишича, GM Uzbekistan автомобиль ишлаб чиқарувчи ҳисобланади ва "на Ўзбекистон ичида, на ундан ташқарида автомобилларни реализация қилиш билан шуғулланади. Автомобиллар реализацияси ваколатли дистрибьюторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади".

"Биз Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан қайтариб олиб келинган автомобилларни ички бозорда сотиш "схемаси" мавжудлиги ҳақидаги хабарларни тўла рад этамиз… Экспорт-импорт операцияларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, шунингдек, банк ва божхона назорати тизимлари автоматлаштирилганидан келиб чиқиб, экспорт учун деб кўрсатилган автомобилларни ички бозорда реализация қилиш бўйича хабарларда тилга олинган сохта схемаларнинг на амалий, на назарий жиҳатдан мавжуд бўлишига имкон йўқ", дейилади баёнотда.

Янгиликлар лентаси
0