“GM-Uzbekistan” раҳбарларидан бири 667 минг долларни ноқонуний ўзлаштириб юборди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишКишан солинган қўллар
Кишан солинган қўллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Асака шаҳридаги “GM-Uzbekistan” ЁАЖда таъминот тизими директор ўринбосари вазифасида ишлаган Р.Искандаров муқаддам тўрт марта судланган таниши билан жиноий тил бириктириб, 68 нафар фуқарони алдаш орқали улардан 667 минг АҚШ доллари ва 65 млн 121 минг сўм олган.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Асака автомобиль корхонасида ишлаб чиқарилаётган ҳар томонлама қулай, турли русумли енгил автомашиналарга талаб таклифга нисбатан ортиб бораётгани туфайли тўловларни амалга оширган фуқароларга автоуловлар навбат билан, шартномада кўзда тутилган муйян муддатларга етказиб берилмоқда. Бу эса енгил даромад илинжида бўлган айрим нопок шахсларга қўл келмоқда. Kun.uz хабари асосида.

Шундайлардан бири Равшан Искандаров бўлиб, у олий маълумотли, 5 нафар фарзанднинг отаси. Асака шаҳридаги “GM-Uzbekistan” ЁАЖда таъминот тизими директор ўринбосари вазифасида ишлаган Р.Искандаров муқаддам тўрт марта судланган таниши Зайнобиддин Низомов билан жиноий тил бириктириб, 2012 йил август ойидан 2014 йил август ойига қадар 68 нафар фуқарони алдаш орқали уларнинг ишончига кириб, “GM-Uzbekistan” ЁАЖда ишлаб чиқарилган турли хил русумдаги автомашиналарни маълум вақтларда олиб беришни ваъда қилишади.

Шу тариқа Равшан улардан қарийб 667 минг АҚШ доллари ва 65 млн 121 минг сўм олади. Пулларнинг 51 минг АҚШ долларини укасига, 415 минг АҚШ долларини касалхона қурилиши учун беради. Қолган пулларни эса ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборади.

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди томонидан Р.Искандаров ва З.Низомовга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Янгиликлар лентаси
0