Шарқшунослик институти магистрлари "25" акциясини ўтказдилар

© СтрингерЎзбекистон республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан флешмоб
Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан флешмоб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу каби ватанпарварлик акциялари Ўзбекистонда бундан олдин ҳам ўтказилган эди.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилаётган флешмоблар бизни хурсанд қилишда давом этмоқда. Мана мисол учун, Тошкент давлат шарқшунослик институти битирувчи магистрлари институт биноси ёнида мустақилликнинг 25 йиллиги шарафига "25" рақамини ҳосил қилишди.

Автомобиллар ёрдамида 25 рақами ҳосил қилинди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекча флэшмоб: автомобиллар 25 рақамини ҳосил қилди
Бундан сал олдин, яъни апрел ойида Мустақиллик байрамининг 25 йиллиги арафасида ватанпарвар ёшлар она-юртга муҳаббатни замонавий усулда намойиш этишган эди: “ўзбекча флешмоб” акциясида автомобиллар 25 рақами ҳосил қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 2 июл куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида бакалавр ва магистр битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу йил бакалавр йўналишини 461 нафар талаба ва магистр йўналишини 106 нафар магистр тамомлади.

Янгиликлар лентаси
0