ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Мустақиллик байрамининг 25 йиллиги арафасида ватанпарвар ёшлар она-юртга муҳаббатни замонавий усулда намойиш этишга шошилишди. Шу кунларда старт олган “Ўзбекча флешмоб” акциясида автомобиллар шу тарзда тахландики, натижада 25 рақами ҳосил бўлди. Автомобиллар суратлари ҳозирда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.
Айтиш жоизки, бу тарздаги флешмоб Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилмоқда. Апрел ойи бошида Самарқанддаги заводда MAN юк машиналари 2 ва 5 рақамини ҳосил қилиб тахланган эди, жума куни эса худди шу рақамларни Наманганда “Каптива” русумидаги автомобиллар ёрдамида ҳосил қилишди.
“Она-юртга муҳаббат” акцияси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати аъзолари томонидан ташкиллаштирилган.