ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Кеча кечқурун Тошкентда икки Мерседес йўловчи автобуси ёниб кетди, Nuz.uz хабарига асосан.
Нашр хабарига кўра, иккала ёнғинда ҳам жабрланганлар йўқ.
Жанубий вокзал яқинида соат 19:00 атрофида Merсedes русумли автобус ёниб кетди. 8 йўналиш бўйича ҳаракатланаётган автобус салонини йўловчилар ташлаб чиқиб кетди. Воқеа ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам автомобили тезда етиб келиб оловни ўчиришди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хабарига кўра, шу куннинг ўзида, Яшнаобод туманида ҳам яна бир Мерседес автобуси ёниб кетди. Хабарда айтилишича, иккинчи ёнган автобус ҳайдовчиси тезкорлик билан оловни ўчиришга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз Тошкент жамоат транспорти шаҳар аҳолисига ва маъмуриятига турли ноқулайликлар туғдиришда давом этмоқда. Ёниб кетган қимматбаҳо автобуслар, кўчада пойга уюштирган, жазирамада 20 минутдан одам тўплаган ва йўловчиларни калтаклаган автобус ҳайдовчилари ва бошқа муаммолар шулар жумласидан.