Тошкент автобуслари нега "ўз жонига қасд" қилмоқда

© Facebook/Водители ТашкентаТошкентда навбатдаги автобус ёнмоқда
Тошкентда навбатдаги автобус ёнмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Воқеа тафсилотлари ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар ҳали йўқ. Воқеа гувоҳи бўлган ҳайдовчилардан бири facebookда ёнаётган автобус видеолавҳасини жойлаштирган.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Олтинтепа (собиқ Циолковский)  кўчасида навбатдаги Мерседес автобуси ёниб кетди, facebookдаги “Водители Ташкента” гуруҳи хабарига асосан.  

“ВТ” гуруҳи фойдаланувчиси хабарига кўра, бугун эрталаб соат 9 лар атрофида Олтинтепа кўчасида яна бир “Мерседес” автобуси ёниб кетди. Ижтимоий тармоқ аъзоси чоп этган видеолавҳада автобус ичи қуюқ қора-кулранг тутунга тўлган ва тутун унинг ойналаридан ҳам чиқмоқда. Видеолавҳага кўра автобус мотори жойлашган бўлимда ёнғин анча олдин бошлангани кўриниб турибди.

Тошкент шаҳар йўловчи транспорти охирги вақтларда “тилларда достон бўлди”. Ҳайдовчилар пойгаси, автобуслар иштирокидаги ЙТҲлар, автобусларнинг "ўзига-ўзи ўт" қўйиши. Яқинда бир автобус Бешёғочда ўзини “харакири” қилгани ҳам эсимизда.

Авария оқибатлари - Sputnik Ўзбекистон
Симёғочга урилган автобус ҳайдовчиси ишдан ҳайдалиши мумкин

Қизиқ, буларнинг сабаби нима экан-а? Бизда бу борада бир неча фикрлар бор: балким, Тошкент автобуслари Зардўштлик динини қабул қилган ва улар ҳар ой битта автобусни ўз худоларига “қурбонлик” қилишади? Ёки буларнинг ҳаммаси  -  “Тошшаҳарйўловчитранс” нинг янги реклама услуби. Шундай йўл билан улар жамоатчилик фикрини ўзларига қаратмоқчи.

Булар “Тошшаҳарйўловчитранс”нинг кўзга кўринган муаммоларидир. Яъни “айсбергнинг фақат сув устидаги қисми”.  “Сув остидаги” муаммолар ҳақида ҳам кўп эшитганмиз. Ҳайдовчилар йўл-йўлакай телефонда гаплашгани, йўловчиларга қўполлик қилгани, жазирама иссиқда 20 минутдан одам тўплагани ва ҳо казолар.

Умид қиламизки, каттароқ фожеа юз бермасдан, ушбу Давлат ташкилотида (!) керакли ўзгаришлар юз беради.

Янгиликлар лентаси
0