Симёғочга урилган автобус ҳайдовчиси ишдан ҳайдалиши мумкин

Oбуна бўлиш
Автобус ҳайдовчисининг тақдири расмий экспертиза натижалари олинганидан кейин ҳал қилинади. Ҳозирча у вақтинча ишдан четлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўтган ҳафта Бешқайроғочда содир бўлган аварияда №53 рақамли шаҳар йўловчи автобуси симёғочга урилиб жиддий шикастланган, бир неча йўловчи жароҳатланган эди, деб ёзади nuz.uz нашри.

ЙТҲ расмий экспертизаси натижалари ҳали таёр эмас. Дастлабки маълумотларга қараганда, иссиқдан ҳайдовчи ростдан ҳам ўзини ёмон ҳис қилган, шунинг учун у транспорт воситаси устидан назоратни йўқотган – деб 18 18-автобус парки директори ўринбосари Жавоҳир Аҳмедовнинг сўзларини келтириади нашр.

Аҳмедов айтишига қараганда, ҳайдовчи тезликни оширмаган, ҳеч кимни қувиб ўтмаган, ЙТҲ вақтида автобус тезлиги 51 км/соатни ташкил қилган. Автобус ичида 15 йўловчи бўлган, улардан 4 киши жароҳатланган, қубобнлар йўқ.

ЙТҲ оқибатлари - Sputnik Ўзбекистон
Шаҳар автобуси катта тезликда электр устунига бориб урилди

Аҳмедовнинг сўзларига қараганда, ҳайдовчи тақдири расмий экспертиза натижаларига қараб ҳал қилинади. Ҳозирча автопарк ходими вақтинча ишдан четлатилган. Экспертиза натижасида унинг айби аниқланса — у ишдан бўшатилиши аниқ.

Директор ўринбосари айтишига қараганда, ЙТҲ натижасида автобус жиддий зарар кўрмаган ва яқин орада таъмирланиб ишга тушади.

Янгиликлар лентаси
0