Сирғалида ёниб кетган уйда яшовчи оилалар турар жой билан таъминланди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишЎт ўчирувчи
Ўт ўчирувчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирғалида содир бўлган ёнғин оқибатида ёғоч уйда жойлашган 12 квартирадан 5таси яроқсиз ҳолга келган. Барча ёнғиндан зарар кўрганларга вақтинчалик турар жой берилган.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Сирғали туман ҳокимияти Спутник-8 массивида содир бўлган ёнғиндан зарар кўрган беш оилага вақтинчалик турар жой беришди, шаҳар маъмурияти хабарига асосан.

Маъмурият вакили, олдин маҳаллий ОАВларда тарқалган, ёнғинни ўчиришга келган ўт ўчирувчилар суст ҳаракат қилгани ҳақидаги хабарларни – асоссиз, деди.

“Чақирувга бир вақтнинг ўзида олти ўт ўчирувчи экипаж  етиб келган. Уларнинг муваффақиятли ҳаракати туфайли 12 хонадондан фақат бештаси зарар кўрган”, — деди маъмурият вакили.

Сирғали туманидаги Спутник-8 массивида кучли ёнғин рўй берди - Sputnik Ўзбекистон
Сирғалидаги Спутник-8 массивида катта ёнғин рўй берди

Унинг сўзларига қараганда, ёнғин содир бўлган уйда аллақачон таъмирлаш ишлари бошланган. Улар якунига етганидан кейин уй эгалари ўз хонадонларига қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз ёнғин 6 июл  куни Сирғали туманининг Спутник массивида 1966 йилда қурилган ёғоч уйлардан бирида содир бўлган.

Янгиликлар лентаси
0