Сирғалидаги Спутник-8 массивида катта ёнғин рўй берди

© Facebook / Водители ТашкентаСирғали туманидаги Спутник-8 массивида кучли ёнғин рўй берди
Сирғали туманидаги Спутник-8 массивида кучли ёнғин рўй берди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёнғин ёғочдан қурилган икки қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида рўй берган ва тез орада бошқа хонадонларга ўтган. Гувоҳларнинг айтишига қараганда, ёнғинни бартараф этиш ходимлари гуркираб ёнаётган оловни ўчиришга шошилмаганлар.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Куни кеча Сирғалидаги Спутник-8 массивида кучли ёнғин рўй берган. Бу ҳақда интернетдаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хабар тарқатишган.

Гувоҳларнинг айтишига қараганда, ёнғин ёғочдан қурилган икки қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида рўй берган. Орадан кўп ўтмай олов бошқа хонадонларни ҳам қамраб олган.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ҳодиса жойига кечикиб етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишга шошилмаганлар. Натижада уй бутунлайига ёниб, кулга айланган.

Маҳаллий ОАВларда берган маълумотларга кўра, ёнғин сабаблари аниқланмоқда, ёнғин туфайли жабрланганлар йўқ.

"Биринчи бригада ўт ўчирувлари келгач, уларнинг суви тезда тугади, кейин ҳамма биргаликда иккинчи бригадани кута бошлади… Бу орада олов тобора авж оларди…"

"Бугун дам олиш куни, ўт ўчирувчилар бундай ҳодисага тайёр эмасдилар…"

"Раҳбарият ва бошлиқлар байрамда бўлгани учун, ўт ўчирувчилар қўмондонсиз қолган аскарлардек, тентираб қолишди, шунинг учун уй ёниб кул бўлди. Келиб, ҳолатга тўғри баҳо бермадилар, бир жойдан ўт ўчира бошлаганларида, ёнғин орқа томонда "гуркираётгани" маълум бўлди… Навбатдаги машина келгунча, то шлангларни тўрилаб олгунча…"

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти атрофда йиғилганларнинг аксарияти ёнғинни мобил телефонга суратга олиш билан банд бўлишганидан қаттиқ норози бўлишган.

"Илгарилари одамлар ёнғин содир бўлса, пақирга ёпишар эди, ҳозир эса телефонга"

"Худди циркка келгандек, қаққайиб туриб, телефонга суратга олиш билан банд. Ёрдам бериш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келгани йўқ…"

Янгиликлар лентаси
0