ИИВ: ЙҲХБ ходимлари қоидабузарлик учун автомобил рақамини ечиб олиш ҳуқуқига эга

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишHyundai Elantra автомобили
Hyundai Elantra автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълумотларга қараганда, кузатув камералари қоидабузарликни қайд этган тақдирда жарима автомобилнинг ҳуқуқий эгасида солинади. Давлат божи 60 кун муддатда тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима майдончасига олиб кетилади.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Кейинги вақтда ўзбекистонлик автоулов эгалари орасида ЙҲХБ ходимлари томонидан рухсат берилмаган жойларда парковка қилинган автомобиллардан рақамлар ечиб олинаётгани энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бирига айланди.

Видеокузатув камераси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент чорраҳаларида кузатув камералари ишга туширилди
Ҳайдовчилар орасида кимдир ЙҲХБ ходимлари бундай қилишга ҳақли эмаслигини айтиб, ишонтиришга уринса, бошқалар бу фикрга қарши чиқмоқда. Спутник мухбири бу ҳолатга аниқлик киритишга қарор қилди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлим бошлиғи Зоир Сайдиалиевнинг хабар беришича, ҳақиқатан, бугунги кунда автомобилларнинг таъқиқланган жойларда парковка қилиниши куннинг энг долзарб мавзуларидан бирига айланган. Айниқса, шаҳар марказида бу ҳолат содир бўлиши, катта муаммога айланиб, оддий ҳайдовчилар учун ҳаракатланишда қийинчиликларни ва, ҳатто, автоҳалокатларни  юзага келтирмоқда.

"Инспекторлар нотўғри парковка қилинган автомобиллардан рақамларни ечиб олиш ҳуқуқига эга эмас, деб ўйлайдиганлар янглишади. Бугунги кунда иш схемаси қуйидагича — агар белгиланган қоидаларга зид равишда парковка қилинган автомобил аниқланса, инспектор гувоҳ топиб, бу ҳуқуқбузарликни қоғозда тасдиқлаши мумкин. Шундан сўнг, инспектор, автомобилдан рақамни ечиб олиб, ҳатто эвакуатор чақириб, уни жарима майдончасига юбориши мумкин", — деб таъкидлади Зоир Сайдиалиев.

Суҳбатдош, шунингдек, автомобил эвакуацияси, унинг жарима майдонига жойлаштирилиши билан боғлиқ  сарф-ҳаражатлар автомобил эгаси зиммасида бўлишини эслатиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0