ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Камералар йўл ҳаракатини назорат қилиши, қоидабузарликларни олдини олишга хизмат қилиши кўзда тутилган, деб хабар қилмоқда Nuz.uz.
Нашрда ёзилишича, бундан сал олдин Тошкентдаги 160 чоррҳага камералар ўрнатиш ҳақида хабар берилган эди. Айни пайтда шаҳарнинг 120 чорраҳасига кузатув камералари ўрнатилган ва улар йўл ҳаракатини тартибга солиш ишларини олиб боришмоқда.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги бир неча ой давомида Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга кузатув камераларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Камералар аввал Тошкентда, сўнгра Самарқандда ва ундан кейин республиканинг қолган регионлари бўйлаб ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Шу ўринда жарималар ҳақида, кузатув камералари автомобилнинг давлат рақамини суратга олади. Шу сабаб, жарима автомобилнинг ҳуқуқий эгасига солинади. 60 кун ичида белгиланган жарима тўланмаса, автомашина жарима майдончасига олиб кетилади. Бу ҳақда Спутник мухбирига Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфслизлиги бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Зоир Саидалиев Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган брифингда маълум қилган.