"Ўзбекнаво" баёноти: эстрада юлдузларининг "Аҳмадбой"га алоқаси йўқ

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишКонцерт жараёни
Концерт жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси вакилининг фикрича, Аҳмадбой молиявий пирамидасига пул тикканлар орасида ўзбек эстрада юлдузлари ҳам бор, деган гап-сўзлар асоссиз миш-миш, холос.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ўзбек шоу-бизнеси юлдузларининг Аҳмадбой Турсунбоев молиявий пирамидасига алоқадорлигига ишонишмайди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига ташкилот раҳбарияти.

Бирлашма раҳбариятининг фикрича, ўзбек эстрадаси юлдузлари ва фирибгар Аҳмадбой ўртасидаги боғлиқлик бўлмаган гап. Аммо бирлашма вакилининг айтишича, бу масала юзасидан "Ўзбекнаво" ҳеч қандай суриштирув ўтказмаган. "Чунки бу ташкилот ваколатига кирмайди", деб таъкидлаган суҳбатдош.

Аҳмаджон Турсунбоевнинг молиявий пирамидаси фош қилиниши - Sputnik Ўзбекистон
Махсус репортаж: Аҳмадбой пирамидасининг оламшумул қулаши
(яъни Аҳмадбой демоқчи, таҳр.) ҳақда кўп эшитдим, матбуотларда ўқидим. Сизга тўғрисини айтайми, мисол учун, мен амалдор сифатида, бу сингари эртакларга ишонмайман. Ўзбек эстрадаси юлдузлари Аҳмадбойга пул беришлари мумкин эмас? Нега? Кечирасиз-у, улар молиявий пирамида сингари шубҳали ташкилотларга пул тикадиган даражада аҳмоқ бўлмаса керак? Тушуняпсизми!?… Аҳмадбойга пул берган эстрада юлдузлари рўйхатигача эълон қилинди, унда санъаткорлар номлари бирма-бир санаб ўтилган. Нима учун санъаткорларимиз бу ишга аралашишлари мумкинмаслигини айтаман. Гап шундаки, улар машҳур санъаткор эканликларидан ташқари, ҳар бири ўз бизнесига эга. Санъаткорларимиз ўз компания ва фирмаларини юритадилар. Аҳмадбойнинг ўзи уларга хавас қилгулик даражада бу ишда муваффақият қозонган баъзилари. Шу боис, улар орасида бу қадар аҳмоқлари борлигига ишонмайман. Бу бир бекорчи томонидан ўйлаб топилган уйдирмадан бошқаси эмас", — дея ўз фикрини баён қилди суҳбатдош.

Эълон қилинган рўйхатга мувофиқ, Аҳмадбой томонидан ташланган "тўр"га илинганлар қаторида: биринчи рақамли ўзбек эстрадаси юлдузи Озодбек Назарбеков(400 минг $), ҳофиз Шерали Жўраев(300 минг $), Рашид Ҳолиқов(250 минг $), Мурод Ражабов(100 минг $), Жаҳонгир Позилжонов(50 минг $), Муниса Ризаева(35 минг $), Сардор Раҳимхон(15 минг $)лар санаб ўтилган эди. Рўйҳатда жами 18 нафар машҳурлар қайд этилган.

Шуни эътироф этиш жоизки, ўзбек эстрадаси юлдузлари ҳозирча Аҳмадбой билан боғлиқ можаро юзасидан изоҳ беришга шошилмаяптилар. Улар бу борада сукут сақлашни маъқул кўришмоқда. Манбаларнинг сўзларига қараганда, санъаткорларнинг аксарияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари ва мухлислар эътиборини жалб қилмаслик мақсадида шундай йўл тутмоқда.

Санъаткорлар орасида фақатгина Обид Асомов ҳамда Муниса Ризаевалар Instagram саҳифасида "Аҳмадбой машмашаси" ҳақида ўз изоҳларини ёзиб қолдирганлар.

Янгиликлар лентаси
0