Озарбайжон ОАВ: ШҲТдан сўнг Ўзбекистон савдо-иқтисодий алоқалари янада ривожланади

© МИД УзбекистанаШҲТга аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлари. Тошкент шаҳри
ШҲТга аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлари. Тошкент шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити дунё эътиборини ўзига жалб қилди. Қатор мамлакатлар ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон келажагига қандай таъсир кўрсатиши борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришда давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Иқтисодиёт ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорлик — Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти фаолиятидаги асосий йўналишлардан бири ҳисобланиши Озарбайжон оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборини ўзига тортди, деб хабар қилади "Жаҳон" АА.

Нашрда ёзилишича, яқинда Озарбайжоннинг "Тренд", "Туркиш Форум" ва "Этҳноглобус" ахборот-таҳлил нашрларининг электрон саҳифаларида ушбу мавзуга бағишланган туркум мақолалар эълон қилинган.

"Бу мақолаларда иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг дастурий мақсад ва вазифаларига эришишдаги энг муҳим шартлардан бири ҳисобланиши қайд этилган. Бунда ушбу тузилма савдо ҳамда сармоя фаолияти, юқори технологияга асосланган замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш учун қулай шароитларни таъминлаш билан боғлиқ вазифалар муҳокамаси ва ҳал этилишига минбар сифатида хизмат қилаётгани ўз эътирофини топган", — дейилади хабар матнида.

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг нуқтаи назари хусусида атрофлича тўхталар экан, электрон нашрлар мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, ШҲТ бозорларида талаб ва эҳтиёж мавжуд бўлган саноат маҳсулотларини тузилмага аъзо давлатлар томонидан бир-бирига етказиб берилишини кенгайтириш, ўзаро савдо-сотиқни рағбатлантириш учун қулай шароитларни яратиш, шунингдек, бу соҳадаги бошқа тадбирларни амалга ошириш йўлидан бораётгани алоҳида қайд этилган.

ШҲТ давлат раҳбарлари саммити - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ ўзининг очиқлиги ва бетарафлигини сақлаб қолиши керак - Ислом Каримов
Юқоридагилардан ташқари, транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, минтақа мамлакатларидаги улкан транзит салоҳиятини тубдан кенгайтириш, 2014 йилда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида имзоланган автомобил юк ташишлари учун қулай шароитларни яратиш тўғрисидаги Битим ҳамда Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг 2016-2021 йилларда божхона хизматлари ўртасида ҳамкорлик Дастурининг самарали ҳаётга тадбиқ этилишига Ўзбекистон кўп томонлама ҳамкорликнинг стратегик йўналиши сифатида қараши ҳам маълум қилинган.

Шу ўринда 2015 йил октябрида Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича Махсус ишчи гуруҳининг IX йиғилиши бўлиб ўтгани ҳам қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0