ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Шанхай Ҳамкорлиги Ташкилоти давлат раҳбарлари учрашувида, ШҲТ ўзининг очиқлиги ва бетарафлигини сақлаб қолиши кераклигини таъкилади.
“Афсуски бугунги кунда дунёда ўзаро ишонч ва ҳамкорликни ривожлантириш ўрнига зидият ва рақиблик кучаймоқда. Буни кўрмаслик ё сезмасликнинг иложи йўқ. Ҳосил бўлган мураккаб вазиятда ШҲТнинг очиқлик ва бетарафлик тамойилларини сақлаб қолиш ўта муҳимдир… Жаҳон бозорларидаги қарама-қаршилик, можаролар, мавҳумлик ва нотайинлик алоҳида безовталик уйғотади”, — деди Ислом Каримов.
Бугун Тошкентда ШҲТнинг 15 – саммити бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо бўлган барча мамлакат раҳбарлари, кузатувчи мамлакатлар вакиллари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашишди.