Молиявий пирамида одамлар ишончини қозониш орқали амалга ошириладиган фирибгарлик ҳисобланади. Пирамида доимий тарзда пул маблағларини жалб этишга асосланади. Бунда пирамиданинг илк иштирокчиларига фойда кейинги сармоячилар ҳисобидан қопланади.
Аммо, катта пул ваъда қилинган вақтда, бепул пишлоқ фақат қопқонда бўлишини ёдингизга келтирсангиз бўлгани.
Сўнгги вақтда Ўзбекистонда катта шов-шувга айланган "Аҳмадбой" билан боғлиқ машмашалар ана шундай фирибгарликка ёрқин мисол бўла олади.
Берган пули ёки молини икки баробар қилиб қайтариб ола бошлаган мижозлар янги мижозларни бошлаб келади. Айни пайтда аҳоли орасида саҳоватпеша, бир сўзли, одамоҳун деган тасаввур мустаҳкам шакллана бошлади.
Аҳмаднинг фаолияти айниқса 2015 йилнинг оҳирларига келиб жуда кенгайиб кетди. Бу пайтга келиб Аҳмаднинг атрофида қонунчиликдан унча-бунча хабари бор одамлар маслаҳатчи сифатида пайдо бўлди. Уларнинг йўл-йўриғи билан Турсунбоев ўзининг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан асослайдиган бирор тузилмага асос солишга киришади ва 2016 йилнинг 12 январида "Чиноз авто ҳамкор" масъулияти чекланган жамияти ҳамда "Чиноз ҳалол чорва" фермер хўжалигини ташкил қилди. Давлат рўйхатидан ўтган икки МЧЖга кўп йиллар нуфузли идораларда ишлаб келган мутахассислар жалб қилинди.
Ана шундай фирибгарлар қурбонига айланмаслик учун, инфографикамизни диққат билан ўқиб чиқишни маслаҳат берамиз. Фирибгарликка асосланган молиявий пирамидалар қандай ишлаши, сиз учун шубҳали туюлган келишувларни таклиф қилишса, нималарга эътибор бериш лозимлигини англаб оласиз, ва шунда, ўзингизни ҳам, яқинларингизни ҳам вақтида тўхтатиш имконига эга бўласиз, деган умиддамиз.