Қрим ҳукумати: Британия Россияга "Черчилль кўзлари" билан қарашни бас қилмоғи лозим

© Sputnik / Фонд РИА Новости / Медиабанкка ўтишБуюк Британия Бош вазири Уинстон Черчилль, АҚШ президенти Франклин Делано Рузвельт ва собиқ Иттифоқ маршали Иосиф Виссарионович Сталин
Буюк Британия Бош вазири Уинстон Черчилль, АҚШ президенти Франклин Делано Рузвельт ва собиқ Иттифоқ маршали Иосиф Виссарионович Сталин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Британия қачонлардир ўзига келиши керак, Россияга мудом Черчилль кўзлари билан қараб бўлмайди, ахир, бугунги кунда британиялик сиёсатчиларнинг онгини туманлаштириб қўйган антироссия жазаваси - бу ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўлдир", - деб таъкидламоқда Қрим яримороли ҳукумати раҳбари ўринбосари Руслан Болбек.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Буюк Британия сиёсатчилари Россияга Уинстон Черчилл кўзлари билан қарашни бас қилишлари лозим. Черчиллнинг Россияга нисбатан турланиб турадиган қарашлари ҳақида эса халқимиз яхши хабардор, деб таъкидлаган РИА Новости нашрига Қрим ҳукумати раҳбари ўринбосари Руслан Болбек.

Эслатиб ўтамиз, Болбекнинг бу чиқиши яқинда Буюк Британия парламенти Мудофаа қўмитаси томонидан қилинган  баёнотдан кейин бўлиб ўтди. Британия Мудофаа қўмитаси мамлакат ҳукуматини Россияга қарши санкцияларни имкон қадар кенгайтиришга чақириб, Москвани "бутун Европага киберҳужумлар уюштирганликда", Украина ва Грузияда бир қатор ҳудудларни босиб олганликда айблаган эди. Британия Кремль ҳукуматининг бу ҳаракатларида "глобал таъсирни тиклашга бўлган интилишни" пайқаганини яширмаган.

"Британия қачондир ўзига келиши керак, Россияга мудом Черчилль кўзлари билан қараб бўлмайди, ахир, бугунги кунда британиялик сиёсатчиларнинг онгини туманлаштириб қўйган антироссия жазаваси — бу ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўлдир", — деб айтган Болбек.

Сиёсатчи шунингдек, Буюкбритания ЕИдан ажралиб чиқиш борасида референдумдан кейин ҳам, Россияга қарши сиёсат олиб боришда давом этаётганидан, ўзи каби, Украина таркибидан чиқиш хоҳишини баён қилган Қримни тан олмаётганидан афсусдалигини таъкидлаган.

Россиянинг Ялта шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Европа ва америка аҳолисининг учдан бири Қрим Россияга тегишли деб ҳисоблайди

Эслатиб ўтамиз, Қрим яримороли ва Севастополда референдум Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг, 2014 йилнинг февралида ўтказилган эди. 2014 йил 16 март куни бўлиб ўтган референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% севастопол аҳолиси овоз берган эди. Украина ҳанузга қадар Қрим яримороли вақтинча оккупация қилинган ўзига қарашли ҳудуд, деб ҳисоблаб келади. Шунингдек, қрим яримороли хоҳиши Ғарб мамлакатлари томонидан ҳам тан олинмади, улар ўз норозилигини Россияга ва Қрим регионига санкциялар киритиш орқали намойиш қилдилар.

Янгиликлар лентаси
0