Европа ва америка аҳолисининг учдан бири Қрим Россияга тегишли деб ҳисоблайди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишРоссиянинг Ялта шаҳри
Россиянинг Ялта шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўров Sputnik ахборот агентлиги учун Populus ва IFop изланишлар компаниялари томонидан ўтказилган.

 

ТОШКЕНТ, 16 март, Sputnik матбуот хизмати.  "Sputnik.Мнения" сўровига асосан, АҚШ, Голландия, Англия, Франция, Германия ва Италия аҳолисининг учдан бири —  Қрим Россияга тегишли деб ҳисоблайди.

“Қрим Россияга тегишлими?”, — деган саволга Италиянинг 39 % ва Германиянинг 37% аҳолиси Қрим Россияга тегишлилигига ишонч билдиришган. Буюк Британия ва Нидерланд мамалкатларида ушбу кўрсаткич 33 % ва 32 % ни ташкил қилди. АҚШ ва Францияда Қрим Россияга тегишли деб ҳисоблайдиганлар сони 26% ни ташкил қилди. Шу билан бир вақтда АҚШда  “билмайман” деб жавоб берганлар сони – 42 %ни ташкил қилди.    

2016 йилнинг 4-9 мартида АҚШ, Буюк Британия ва Нидердланд мамлакатларида Populus компанияси томонидан ўтказилган. Унда 18 ёшдан катта бўлган 3092 киши қатнашган. Италия, Франция ва Германияда сўров 8-10 мартда тажрибали IFop компанияси томонидан ўтказилган. Сўровда ёши 18 дан катта бўлган 3001 киши қатнашган. Сўралганлар жинси, ёши, турар жойи ва мутахассислигига қараб танланган. Хатолик эҳтимоли 3,1 %, ишончлилик эҳтимоли 95% ни ташкил қилди.

“Sputnik.Мнения” — жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган ушбу халқаро лойиҳа 2015 йил январида ўз ишини бошлади. “Sputnik. Мнения”нинг сўровлар ўтказиш бўйича ҳамкори Британиянинг Populus ва Франциянинг IFop изланишлар компаниялари. “Sputnik. Мнения” доимий равишда АҚШ ва Еврпа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.  

Sputnik (sputniknews.com) – халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, аналогли ва рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0