Forbes: АҚШ Туркиядан ўрнак олиб, Россия билан ярашиши лозим

Oбуна бўлиш
"Россия ва Туркия ўзаро муносабатларни йўлга қўйди, энди Вашингтон ҳам янги "совуқ уруш"га барҳам бериши лозим", деб ёзади Forbes.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Туркия қирувчиси томонидан Сурия осмонида уриб туширилган Россия бомбардимончиси туфайли юзага келган Россия-Туркия муносабатларидаги совуқчиликнинг олдини олиш имкони бўлдими, демак, Москва ва Вашингтон ҳам ярашиб олиши мумкин, деб ёзади Forbes, РИА Новости хабари асосида.

Путин ва Обама - Sputnik Ўзбекистон
Кирби: Россия ва АҚШ муносабатлари “муҳим ва мураккаб”
"Москва ва Туркия ўртасидаги Суриядаги фуқаролик уруши туфайли юзага келган можаро ақлсизликдан бошқаси эмас эди. Агар бу можарога АҚШ ва НАТО жалб қилинганида, бу кураш ҳақиқий ҳалокатга олиб келиши мумкин эди. Энди Америка ва Россия ишчи муносабатларни тиклаши лозим", — деб ёзилган мақолада.

"Россия ва Туркия ўзаро муносабатларни йўлга қўйди, энди Вашингтон ҳам янги "совуқ уруш"га барҳам бериши лозим", деб ёзади Forbes.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ғарб муносабатлари Украинадаги вазият туфайли дарз кетган эди. 2014 йил июл ойи охирида Европа Иттифоқи ва АҚШ Россиянинг алоҳида фуқаролари ва компанияларига қарши эълон қилган кичик санкциялардан мамлакат иқтисодиётининг бутун бошли секторларини қамраб олган қарши чораларга ўтди. Москва Украинада рўй бераётган можароларга алоқадор эмаслиги, аксинча, Киев сиёсий ва иқтисодий инқирозни енгиб ўтиши тарафдори эканини бир неча бор таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0