ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik, Алексей Богдановский. Россия ва АҚШ муносабатлари "муҳим ва шу билан бирга мураккаб", деди журналистларга пайшанба куни АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби.
"Россия билан муносабатларимиз жуда муҳим, аммо шу билан бирга улар мураккаб. Мақсад, маслак ва манфаатларимиз туташган масалаларда улар билан ҳамкорлик қилишда давом этамиз”, — деди Кирби.
У шунингдек, АҚШ Россия билан маслакдош бўлмаган масалаларда, шу жумладан Украина масаласида ҳам, “одатдаги тартибда” ҳамкорлик қилмаслигини қўшимча қилди.