ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Қоҳира университети ҳузуридаги Осиё тадқиқотлари маркази директори Ала Фарук қаламига мансуб ушбу мақолада Ислом Каримов ва Си Цзинпиннинг тор доирадаги суҳбатида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилгани баробарида томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилган, деб хабар қилади "Жаҳон” АА.
Газета Президент Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон Хитой билан стратегик шериклик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликни юксак баҳолайди ва қадрлайди”, деб айтган сўзларини ўз ўқувчиларининг эътиборига ҳавола қилган.
Нашр ХХР Раисининг Ўзбекистонга навбатдаги ташрифидан мамнун эканини, ўзаро ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлагани, шунингдек, унинг Ўзбекистондаги бой тарих ва маданиятга катта ҳурмат билан қарашини ташриф чогъи маълум қилганини ҳам қаламга олган.
Мақолада икки давлатнинг халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар бўйича позиция ва ёндошувлари ўхшаш ёки яқин эканлиги, бу эса ўзаро ва кўп томонлама алоқаларида муҳим ўрин тутаётганига ҳам алоҳида ургъу берилган.