ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. 4 июл куни Ўзбекистонда илк маротаба "Самсунг" бренди остида энг замонавий музлатгичлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди, деб хабар қилди Спутник мухирига заводдаги манба.
Лойиҳа "Самсунг Электроникс" компанияси ҳамкорлигида йўлга қўйилмоқда. Лойиҳа 2013 йилдан буён Artel савдо белгиси остида маҳаллий музлатгичларни ишлаб чиқарувчи Polaris Technologies компанияси томонидан амалга оширилади.
"Самсунг" музлатгичлари ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш, корхона моделлари қаторини яна 4тага бойийтади, деб хабар қилди Спутник мухбирига манба.
Манбанинг таъкидига қараганда, лойиҳа қиймати 4 миллион долларни ташкил қилган.
Маълумотларга кўра, лойиҳа доирасида, Корея, Япония, Италия ва Хитойдан технологиялар ва бутловчи қисмлар харид қилинган. Уларни йиғиш ишлари хорижлик муҳандислар назоратида маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилган. Шу билан, корхона 290 ва 320 литр ҳажмли Samsung музлатгичларини йиғишни ўзлаштирган.