ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Жиззах вилоятида маиший техника ишлаб чиқарувчи корхона очилди. Унинг сармоя нархи 26,6 миллион долларни ташкил қилди, Газета.uz хабарига асосан.
Янги корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати келажакда 650 минг дона маҳсулотни ташкил қилади. Биринчи босқичда завод режалаштирилган махсулот ҳажмининг ярмини ишлаб чиқаради.
Корхонада холодилниклар, кондционерлар, кир ювиш машиналари, газ плиталари, чангютгичлар ва телевизаорлар ишлаб чиқарилади.
Биринчи босқичда лойҳага киритилган сармоя ҳажми 15,3 миллион долларни ташкил қилади. 2016 йилда корхонага яна 11,3 миллион долллар сармоя киритилади. Корхонада 340 иш ўрни ташкил қилинади.