ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Туркия Анқара ва Брюссел ўртасидаги келишув амалга ошишини имкон қадар мураккаблаштирувчи одимга йўл қўймоқда, деб хабар берган РИА Новости.
"Бугун шу ердаги ака-укаларимиз ва опа-сингилларимиз учун яхши хабарларим бор. Ораларингизда Туркия фуқаролигини олмоқчи бўлганлар бор. Ички ишлар вазирлигимиз шу йўналишда иш олиб бормоқда. Туркия сизнинг ҳам уйингиз", деб таъкидлаган ўз чиқишида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон.
Эрдўғон ўзининг бу таклифи билан Туркиянинг Сурия билан чегарадош бўлган Килис шаҳрида чиқиш қилди. Сурияда фуқаролар уруши бошлангандан бери Килис аҳолиси сони икки маротаба ортган. Эрдўғоннинг сўзларига қараганда, Туркияда қочқинлар сифатида рўйхатга олинганлар сон6и 2,7 миллионни ташкил қилади.
Туркия президенти фуқаролик берилиши жараёни икир-чикирлари, унинг муддати ва фуқароликка эга бўлиш учун тақдим этиладиган ариза мезонлари ҳақида айтиб ўтмаган. Шу боис, деб ёзади нашр, президентнинг ушбу сўзларига "келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган режа" сифатида қараш лозим.