Эрдўғон Европанинг “бузуқ башараси” ҳақида гапирди

© AFP 2023 / Adem AltanТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер “Эрдўғоннинг қочоқлар борасидаги келишувдан воз кечишга уриниши, Туркия президенти ўз халқи истакларини яхши билмаслигидан дарак”, дея айтган эди.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкернинг Эрдўғон ўз халқи истакларини яхши билмаслиги ҳақидаги баёнотини кескин танқид остига олди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.

ЕИ ва Туркия байроқлари. - Sputnik Ўзбекистон
Туркия ЕИга 3000-йилда аъзо бўлиш ҳақидаги баёнотни ҳақорат, деб топди
Юнкер чоршанба куни Frankfurter Allgemeine Zeitung нашрига берган интервьюсида, Туркияга виза тартиби агар мамлакат ЕИ томонидан қўйилган 72 та шартнинг ҳаммасини бажарган тақдирдагина осонлаштирилишини маълум қилган эди. “Агар Эрдўғон қочоқлар борасидаги келишувдан чиқишга жиддий киришса, у ҳолда туркларга улар нима учун Европага саёҳат қилиш учун визасиз бора олмасликлари ҳақида қандай тушунтиришни ўйлаб кўриши керак бўлади", — деб айтган Юнкер.

"Сизлар турк халқини умуман билмайсизлар. Бу халқ визасиз саёҳатга чиқиш кетидан чопмайди. Аксинча, агар Туркия ўз дарвозаларини очиб юборсаю, қочоқларнинг ҳаммаси Европа томон йўл олса нима бўлишини ўйлаб, сизларнинг оромингиз йўқолган. Аммо… буларнинг барчасига қарамай, биз қочоқлар ҳақида қайғуриб келяпмиз. Нима учун? Чунки биз инсонлар ҳақида қайғурмоқдамиз, сизлардан фарқли ўлароқ. Сизларни эса бу каби масалалар умуман қизиқтиргани йўқ. Туркияга қочоқларнинг қайтарилиши ҳақидаги ва бошқа битимлар – сизларга ишониш мумкин эмаслигини кўрсатмоқда. излар берган ваъдангизда турмайсиз", — деган Юнкерга жавобан Эрдўғон.  Туркия раҳбарининг сўзларидан Anadolu агентлиги иқтибос келтирган.

"Мана сиз хунук башарангизни намоён қилдингиз. Шунинг учун ҳам, Эрдўғон бутун дунёга сизнинг бузуқ башарангизни кўрсатганда, сизнинг бундан жаҳлингиз чиқади” деган Туркия президенти ўзи ҳақида учинчи шахс номидан гапириб.

Туркия президенти, шунингдек, ЕИ “аҳолисининг аксарияти мусулмонларни ташкил қилувчи мамлакат бўлгани” учун Туркияни ўз сафига қўшиб олишга шошилмаётганини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, Еврокомиссия 4 майдан бошлаб, Туркия фуқаролари учун чекловларни бекор қилиш таклифини киритган. Бунинг учун, июнь ойи охирига қадар Туркия мамлакатда коррупциянинг олди олиши, Европол билан тезкор равишда битим тузиш музокараларини ўтказиши, ЕИ таркибига кирувчи барча мамлакатлар билан суд ҳамкорлигини йўлга қўйиши, шунингдек, маълумотлар ҳимояси бўйича қоидаларни ЕИ стандартларига мувофиқлаштириши лозим.
Виза тартибини эркинлаштириш — Анқара ва Брюссел ўртасида март ойида қочқинлар борасида тузилган келишувнинг бир қисмидир. Европага йўл очилиши учун Анқара Европа Иттифоқининг 72та шартини бажариши лозим.

Янгиликлар лентаси
0