Туркия ЕИга 3000-йилда аъзо бўлиш ҳақидаги баёнотни ҳақорат, деб топди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишЕИ ва Туркия байроқлари.
ЕИ ва Туркия байроқлари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ким шундай фикрда бўлса, билсин-ки, Туркия Европа Иттифоқига қарам эмас", деб баёнот қилди Туркия Бош вазир ўринбосари Нўмон Қуртулмуш парламентда чиқиши вақтида.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Туркия Бош вазирининг ўринбосари Нўмон Қуртулмуш европалик сиёсатчиларнинг Туркия 3000-йилга келиб ЕИга аъзо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрини шармандали, деб топди. РИА Новости хабари асосида.

Туркиянинг 3000-йилга келиб ЕИга аъзо бўлиши ҳақида ўтган ҳафтада Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон айтган эди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
ЕИ Туркия учун визани бекор қилмаса ҳам Эрдўғон бундан хафа бўлмайди
"Агар кимдир Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиши муддати 3000-йилгача чўзилади, деб таъкидласа, унда бу Туркия учун эмас, балки, шундай фикрни билдирганлар учун шармандалик ҳисобланади. Улар ЕИни 30 йилдан кейин нима кутаётганини билишармикин? Биз виза тартибини осонлаштириш бўйича олган кўрсатмаларни бажариш ҳаракатидамиз. Шу билан бирга, Туркия ЕИга тобеъ эмаслигини айтиб ўтмоқчиман", — деди Қуртулмуш Туркияда парламентда нутқ сўзлар экан.

Янгиликлар лентаси
0