ЕИ Туркия учун визани бекор қилмаса ҳам Эрдўғон бундан хафа бўлмайди

© AP Photo / Francois MoriТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти Европа Иттифоқи эртами-кечми, барибир, Туркия фуқаролари учун визани бекор қилишига ишонмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон агар ЕИ туркияликлар учун виза режимини осонлаштирмаса, бундан хафа бўлмаслигини маълум қилди, РИА Новости хабари асосида.

ЕИ ва Туркия байроғи - Sputnik Ўзбекистон
ЕИ ва Туркия ўртасидаги виза тартибини эркинлаштириш бўйича учрашув бекор қилинди

Чоршанба куни Туркия президенти матбуот-котиби Ибрагим Калин мамлакат Европа Иттифоқи қўяётган талабларга рози бўлмаслигини маълум қилган эди.

"Ишончим комилки, эртами-кечми ЕИ Туркия учун виза режимини осонлаштиради. Бу амалга ошмаган тақдирда ҳам, шахсан мен, президент сифатида, бунга куюнмайман. Афсуски, айни вақтда Европа иккиюзламачилик билан шуғулланмоқда. Бир томондан бир қатор Лотин Америка мамлакатлари фуқаролари учун виза тартибини осонлаштираётган бўлса, иккинчи томондан — ЕИга аъзолик борасида музокара олиб бораётган Туркия фуқаролари учун визани сақлаб турибди", — деб таъкидлади Эрдўғон ATV телеканалида чиқиш қилар экан.

Эрдўғон, шунингдек, Туркия 1963 йилдан бери ЕИга аъзолик қилиш борасида музокара олиб бораётганини эслатиб ўтди. "Мен узоқ йиллар давомида ЕИ раҳбарлари саммитида қатнашганман. Ўша даврда Европа Иттифоқи аъзолари сони 15 та эди, кейин 28 тага етди. Афсуски, ЕИ шу пайтга қадар қабул қилиниши керак бўлган қарорни қабул қилмади", — деб таъкидлади Туркия раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Европага виза бекор қилиниши учун ЕИ Туркияга 5та шарт қўйган. Террорчиликка қарши кураш қонунчилигининг қайта кўриб чиқилиши, ана шу шартлардан бири эди.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Еврокомиссиянинг бу позициясини қаттиқ танқид остига олди ва Анқара террорчиликка қарши қонунларга ўзгартириш киритмаслигини маълум қилди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон: Туркия ўз йўлида бормоқда, Европага ҳам шуни тилаймиз
Еврокомиссия 4 майдан бошлаб, Туркия фуқаролари учун чекловларни бекор қилиш таклифини киритган. Бунинг учун, июнь ойи охирига қадар Туркия мамлакатда коррупциянинг олди олиши, Европол билан тезкор равишда битим тузиш музокараларини ўтказиши, ЕИ таркибига кирувчи барча мамлакатлар билан суд ҳамкорлигини йўлга қўйиши, шунингдек, маълумотлар ҳимояси бўйича қоидаларни ЕИ стандартларига мувофиқлаштириши лозим.

Виза тартибини эркинлаштириш — Анқара ва Брюссел ўртасида март ойида қочқинлар борасида тузилган келишувнинг бир қисмидир. Европага йўл очилиши учун Анқара Европа Иттифоқининг 72та шартини бажариши лозим.

Янгиликлар лентаси
0