ЕИ ва Туркия ўртасидаги виза тартибини эркинлаштириш бўйича учрашув бекор қилинди

© AFP 2023 / THIERRY CHARLIERЕИ ва Туркия байроғи
ЕИ ва Туркия байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЕИ ташқи алоқалар хизмати вакиласи Майя Косьянчичнинг Брюсселда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида берган баёнотига кўра, Европа иттифоқи ва Туркия ўртасидаги олий даражадаги учрашув бекор қилинган. У 13 май санасига белгиланган эди.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik, Александр Шишло. Брюссель ва Анқара ўртасида 13 май санасига белгиланган олий даражадаги учрашув бекор қилинди. Учрашув кун тартибидан Анқаранинг ЕИга аъзо бўлиш жараёни ҳамда виза тартибини эркинлаштириш масалалари ўрин олган эди, деб хабар қилди Майя Косьянчич. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Косьянчичнинг сўзларига қараганда, Брюсселда ўтказилиши кутилган учрашув иккала томон хоҳишига кўра, кейинга қолдириилган. Учрашув бекор қилиниши сабаби эса ҳозирча айтилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта чоршанба куни, Еврокомиссия Европарламент ва ЕИ Кенгашига, Анқара июнь ойи охирига қадар бешта шартни бажарса, Туркия фуқаролари учун виза тартибига оид чекловларни бекор қилиш таклифини киритган эди.

Бажарилиши керак бўлган шартлар сирасига мамлакатда коррупциянинг йўқ қилиниши, Европол билан тезкор равишда битим тузиш музокараларини ўтказиши, ЕИ таркибига кирувчи барча мамлакатлар билан суд ҳамкорлигини йўлга қўйиши, шунингдек, маълумотлар ҳимояси бўйича қоидаларни ЕИ стандартларига мувофиқлаштириш каби талаблар киритилган эди.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Еврокомиссиянинг бу позициясини қаттиқ танқид остига олди ва Анқара террорчиликка қарши қонунларга ўзгартириш киритмаслигини маълум қилди.

“Кечирасиз, лекин биз ўз йўлимизда кетяпмиз, сизлар ўз йўлингиздан бораверинг”, — деб таъкидлади Туркия раҳбари.

Виза тартибини эркинлаштириш – Анқара ва Брюссел ўртасида март ойида қочқинлар борасида тузилган келишувнинг бир қисмидир. Европага йўл очилиши учун Анқара Европа Иттифоқининг 72та шартини бажариши лозим.

Янгиликлар лентаси
0