Ўзбекистон ўз фуқароларига Туркия, Хитой ва БААда карталардан фойдаланишни таъқиқлади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишVISA ва MasterCard халқаро тўлов тизими банк карталари
VISA ва MasterCard халқаро тўлов тизими банк карталари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хуллас, янги қоидаларга мувофиқ, ўзбекистонликлар эндиликда ўз конвертация карталаридан Туркия, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликларидаги улгуржи ва чакана савдо пунктларидаги терминалларда фойдалана олмайдилар.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 1 июлдан бошлаб, конвертация карталардан фойдаланишнинг янги қоидаларини жорий қилди, деб хабар қилишди Спутник Ўзбекистон мухбирига мамлакатнинг бир нечта олд банкларида.

Янги қоидаларга мувофиқ, эндиликда ўзбекистонликлар ўз конвертация карталаридан Туркия, Хитой Халқ Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатларидаги улгуржи ва чакана савдо пунктларидаги терминалларда фойдалана олмайдилар.

Ўзбекистон пластик карталари: виртуал пуллар машмашасига қачон чек қўйилади?
Бундан ташқари, маблағлар ҳамда конвертация карталари орқали амалга ошириладиган транзакциялар хавфсизлигини янада кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида нақд пулни ечиб олиш лимити ҳам қайта кўриб чиқилди. 2016 йил 1 июлдан бошлаб чет элда бўлган ўзбекистонликлар ўз карталаридан бир ойда бор-йўғи 300 доллар ечиб олишлари мумкин бўлади. Бунга қадар Ўзбекистон фуқаролари ўзларига тегишли карталардан бир кунда 100 долларга яқин маблағни ечиб олишлари мумкин эди.

"Ушбу чоралар кўрилишига сабаб, сўнги вақтларда конвертация карталаридан санкцияланмаган тарзда фойдаланиш ҳолатлар авж олиб кетди, айниқса, бу ҳолатлар Туркия, Хитой ва БААдаги улгуржи ва чакана савдо пунктларида ҳаддан зиёд кўп кузатилди", — деб таъкидлаган Марказий Банк вакили.

Янгиликлар лентаси
0