ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Россия АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёр, фақат бу тенг ҳуқуқли асосда рўй бермоғи лозим, деб таъкидлади Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни ўтказилган элчилар ва хорижий давлат вакиллари иштирокидаги мажлисда.
"Биз АҚШ билан халқаро масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Аммо, Америкага хос инстеблишментни (яккаҳокимлик маъносида, таҳр.) ҳазм қила олмаймиз. Яъни, уларга қўйиб берса, қайси масалада биз билан ҳамкорлик қилиш мумкину, қаерда санкциялар орқали босим ўтказишни назорат қилиб боришни хоҳлашади. Биз эса, бир-биримизнинг манфаатларимизни ҳисобга олган ҳолда, тенг ҳуқуқли асосда ҳамкорлик ўрнатиш тарафдоримиз. Ва фақат шу асосда ишлаймиз", деди Россия раҳбари ўз нутқида.