ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Истамбул аэропортида амалга оширилган терактларда Чеченистон фуқароси Ахмед Чатаев гумон қилинмоқда, деб хабар қилган РИА Новости Yeni Safak нашри асосида.
Эслатиб ўтамиз, 28 июн куни кечаси Истамбулдаги Отатурк халқаро аэропорти терминалида қатор портлашлар амалга оширилди. Камикадзе-террорчилар йўловчиларга қарата автоматдан ўт очиб, шундан сўнг портловчи қурилмаларни ишга туширганлар. Сўнгги маълумотларга кўра, терактлар натижасида 41 киши, шу жумладан, 13 нафар чет эл фуқаролари ҳалок бўлишган, 239 киши жароҳатланган. Сал олдин Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим. Барча далиллар терактга “Ислом давлати” террорчилик уюшмасининг алоқадорлигини кўрсатмоқда, дея баёнот қилган эди.
Yeni Safak нашрида ёзилишича, полиция ушбу терактларда саккиз кишини гумон қилмоқда. Улардан бири ҳибсга олинган, тўрттаси устидан халқаро қидирув эълон қилинган.
Нашр эълон қилинган хабарга кўра, портлашлар ташкилотчиси Чатаев бўлиши мумкин. У аввалига “Имарат Кавказ” жиноий уюшмасида фаолият юритган ва кейинчалик “ИД” сафига қўшилган бўлиши мумкин, деб ёзилган нашрда.
Уч нафар камикадзе-террорчилар – Доғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларидир, деб ёзади нашр махсус хизмат органларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда.