Истамбулдаги теракт қурбонлари орасида иккинчи Ўзбекистон фуқароси бор экан

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишИстамбул халқаро аэропорти
Истамбул халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурбонлар орасида Наманганлик 22 ёшли Аброржон Устабаевнинг жасади топилди. Олдин фақат бир Ўзбекистон фуқароси ҳақида хабар берган эдик.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Бугун Стамбул халқаро аэропортидаги терактда яна бир Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлгани ҳақида маълум бўлди, РИА Новости хабарига асосан.

Эсалтиб ўтамиз Истамбул аэропортининг халқаро термналида сешанба куни кечқурун уч террорчи йўловчиларга қарата ўқотар қуроллардан ўқ узган ва уч портловчи мосламаларни ишлатган. Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 43 киши қурбон бўлган, 239 жароҳатланган.

“Теракт қурбонлари орасида Ўзбекистон республикасининг Наманган вилоятида яшовчи 22 ёшли  Аброржон Устабаевнинг жасади ҳам топилди”, — деб хабар қилди Туркиянинг  Haberturk интернет нашри. Хабарда айтилишича Аброржон аэропортга етиб келиб таксидан тушган заҳотиёқ қурбон бўлган.

Туркия нашрларида кеча мамлакат Адлия вазирлиги томонидан тузилган қурбонлар рўйхати эълон қилинган эди. Улар орасида 13 та чет эл фуқароси, жумладан Ўзбекистон фуқароси Самат Муҳиддинов ҳам бор эди. Яна 4 киши шахси аниқланмаган деб кўрсатилган эди.

Янгиликлар лентаси
0