ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. ХХР ТИВ Истамбулда содир этилган қатор терактлардан сўнг ўз фуқароларини Туркияга боришдан сақланишга, Туркиядаги хитойликларни эса хушёрроқ бўлишга чақирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости ахборот агентлиги.
"Ҳозирги шароитда ХХР ТИВ ва Хитойнинг Истамбулдаги Бош консуллиги Хитой фуқароларига Туркияга боришдан сақланишни тавсия қилмоқда, Туркиядаги хитойликларни эса хушёрроқ бўлишга чақиради", — деб таъкидлаган чоршанба куни ХХР ТИВ расмий вакили Хун Лэй.
ХХР ТИВ вакили, шунингдек, Хитой ТИВ раҳбари Ван И Туркия Ташқи ишлар вазирига ҳамдардлик мактубини йўллаганини маълум қилди.
"Хитой айбсиз фуқароларга қарши қаратилган ушбу террорчилик актини кескин қоралайди… Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Туркия Ташқи ишлар вазирига ҳамдардлик мактубини йўллади", — деган Хун Лэй.