Туркиядаги терактлар: ИД "ҳалифати" ташкил топгани бир йиллига 36 қурбон

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишОтатурк номидаги халқаро аэропорт
Отатурк номидаги халқаро аэропорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия Бош вазири Отатурк аэропортига қилинган ҳужум ортида "ИД" террорчилик уюшмаси турибди, дея баёнот берди.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Отатурк номидаги халқаро аэропортининг кириш, чиқиш ҳамда парковка қисмида юз берган портлашлар натижасида, 36 киши ҳалок бўлди, 147 киши жароҳатланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, уч нафар камикадзе-террорчи томонидан, шунингдек, қурол ҳам ишлатилган.

"Биз… бир эркак атрофга қарата ўқ узаётганининг гувоҳи бўлдик. У ўз олдидан чиққан дуч келган кишини ўққа тутар эди. У қоп-қора кийимда эди", — деб ҳикоя қилди фожеага гувоҳ бўлган сайёҳлардан бири.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим дастлабки маълумотлар Отатурк аэропортига қилинган ҳужум ортида "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси турганини кўрсатганини маълум қилди. 

Интернет фойдаланувчилари эса, бундан роппа-роса икки йил муқаддам, яъни 2014 йил 29 июнида "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўзининг "ҳалифат" ташкил этгани ҳақида оммага эълон қилганини эслатиб ўтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Москва вақти билан 22.00да Истамбул шаҳридаги Отатурк аэропортида учта портлаш содир этилди. Сўнгги маълумотларга қараганда, терактлар оқибатида 36 киши қурбон бўлган.

Янгиликлар лентаси
0