АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Пхеньян ракеталарини тутиб қолиш бўйича машғулот ўтказди

© REUTERS / KCNAШимолий Корея баллистик ракетани синовдан ўтказди
Шимолий Корея баллистик ракетани синовдан ўтказди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Охирги вақтларда Пхеньян томонидан тез-тез баллистик ракеталар синовдан ўтказилиши дунёдаги ҳеч қайси мамлакатни бефарқ қолдирмаяпти. Шимолий Корея ҳаракатлари дунё ҳамжамиятини қаттиқ ҳавотирга солмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik, Иван Захарченко. АҚШ, Япония ва Жанубий Корея биргаликда Шимолий Корея ракеталарини тутиб қолиш бўйича илк машғулотларни ўтказишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Уларнинг бу ҳаракатига сўнгги вақтларда Пхеньян томонидан ўтказилаётган ядро бомбаси ҳамда баллистик ракеталар синови сабаб бўлган.

"Тинч океани аждари" деб номланган синов машғулотлари Гавай ороллари яқинида сешанба куни ўтказилган.

Машғулотларга ўзининг энг замонавий минаташувчи кемаларни сафарбар қилган уч давлат баллистик ракеталар учирилиши симуляциясини кузатишган ва ўзаро маълумот алмашиб туришган.

Уч томонлама машғулотлар давомида баллистик ракеталарни тутиб қолувчи-ракеталар учирилмаган. Шундай бўлса-да, Шимолий Корея ўтказилган ушбу машғулотларга нисбатан ўз муносабатини билдирди.

Пхеньян АҚШ, Япония ҳамда Жанубий Кореянинг бу ҳаракатларини "провокация" ҳамда "Осиё-тинч океани минтақасида тинчлик ва хавфсизликни бузишга интилиш" сифатида қабул қилишини айтди.

Шимолий Корея телевидениеси диктори водород бомбаси синовдан ўтказилгани ҳақида хабар қилмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея ва АҚШ уруш ёқасида
"Тинчликни бузишга интилувчиларга жавоб тариқасида Шимолий Корея халқи ва армияси тўхтовсиз равишда ядро қуролини такомиллаштириш устида иш олиб боради", дейилади Пхеньян томонидан қилинган баёнотда.

Жанубий Корея Ҳарбий-Ҳаво кучлари вакили эса, сешанба куни ўтказилган машғулотлар "мамлакат Ҳарбий Денгиз кучларига тезкор равишда маълумот алмашиш тизимини йўлга қўйишга ёрдам берганини, АҚШ ва Япония билан уч томонлама ҳамкорлик Шимолий Корея томонидан бўладиган баллистик ракета таҳдидига қарши туриш имконини беришини" маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0