"GTA бандаси" иши судга йўналтирилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтиш"ГТА бандаси"ни излаётган стритрейсерлар
ГТА бандасини излаётган стритрейсерлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2012-2014 йилларда жиноят содир этган Марказий Осиё фуқаролари бандитлик, қотилликлар, босқинчилик ҳамда ноқонуний тарзда қурол ясаш ва сақлашда айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. “GTA бандаси” устидан қўзғатилган жиноий иш судга йўналтирилди. Жиноий бирикма аъзолари бандитлик, қотилликлар, босқинчилик ишлари, ноқонуний тарзда қурол ясаш ҳамда сақлашда айбланмоқда деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия Бош прокуратурасидан олинган маълумотлар асосида.

"Россия Федерацияси Бош прокурори ўринбосари Виктор Гринь Ҳазратхон Додахонов, Ҳолиқ Субҳонов, Анвар Улуғмуродов, Фазлиддин Ҳасанов, Шерзоджон Қодиров, Мирзомавлон Мирзошарипов, Абдумуқим Мамаджонов, Умар Ҳасанов ва Зафаржон Ғуломовларга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича айблов хулосалалари эълон қилинганини тасдиқлади. Жиноятларда иштироки даражасига асосан улар бандитлик, қотилликлар, босқинчилик ишлари, ноқонуний тарзда қурол ясаш ҳамда сақлашда айбланмоқда", — дейилади хабарда.

Жиноий иш ҳозирда Москва вилоят судига йўналтирилган.

Жиноий бирикма бошлиғи қўлга олиниш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларига қурол ёрдамида қаршилик кўрсатгани боис, воқеа жойида ўлдирилган, Россия ҳудудидан чиқиб кетган гуруҳнинг беш нафар  аъзоси халқаро қидирувга берилган.

Жиноятда гумон қилинганлар. - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда “GTA бандаси” бошлиғи 12 йил қамоқ жазосига маҳкум қилинди
Эслатиб ўтамиз, 2014-йилда Россиянинг М4 “Дон” автотрассасида номаълум жиноий гуруҳ томонидан бир қатор қотилликлар содир этилган эди. Маҳаллий ОАВлар жиноий гуруҳга “ГТА бандаси”, деб ном берди. 2014-йилнинг ноябр ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор-суриштирув тадбирлар давомида, банда раҳбари Убайдулло Субҳонов яширинган жой аниқланди ва ўтказилган операция давомида, у йўқ қилинди. Гуруҳнинг тўққиз нафар аъзоси ҳам тез орада ҳибсга олинди, яна беш нафари эса халқаро қидирувга берилди. 2015-йилнинг октябр ойида тергов ишлари тугатилди.

“ГТА бандаси” аъзолари, гуруҳ фаолияти даврида Москва шаҳри, Москва ҳамда Калуга вилоятлари ҳудудида 16та ҳужумни амалга оширишган. Жиноий ишлар давомида 17 киши ўлдирилган, икки киши жароҳатланган.

Янгиликлар лентаси
0