Жиззахда “GTA бандаси” бошлиғи 12 йил қамоқ жазосига маҳкум қилинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишЖиноятда гумон қилинганлар.
Жиноятда гумон қилинганлар. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг М4 “Дон” автотрассасида қатор қотилликларни содир этган “ГТА бандаси”га ҳавас қилган Фурқат Жўраев, Ўзбекистонга қайтгач, Жиззахда шундай жиноий гуруҳни ташкил этди. Бугун банда бошлиғи Фурқат Жўраев - 12 йилга, унинг шериклари эса – 5,5 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Жиноий ишлар бўйича Жиззах вилояти суди жума куни мамлакатнинг беш фуқаросини турли муддатга озодликдан маҳрум этди. Қамоқ жазосига маҳкум қилинганлар эсктремистик гуруҳ ташкил қилиб, Ўзбекистон ҳудудида киссавурлик ва талончилик ишлари билан шуғулланишган, ҳамда, қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширмоқчи бўлган, деб хабар қилди суд вакили.

Қонун ва одил судлов рамзлари. - Sputnik Ўзбекистон
Жўнатмада ҳам, телефонда ҳам...

"Гуруҳ бошлиғи, ўттиз беш яшар Фурқат Жўраев — 12 йилга, унинг тўрт шериги эса – 5,5 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилди. Айбланувчиларнинг ҳаммаси ўз айбларига иқрор бўлдилар”, — деб аниқлик киритди суҳбатдош. Суд вакилининг сўзларига қараганда, Жўраев бунга қадар талончилик, номусга тегиш, наркотик моддаларни тайёрлаш ва сотишда айбланиб, Россияда беш йилга қамалиб, 2014-йилда Ўзбекистонга қайтиб келган.

"Ўз айбига иқрор бўлган Жўраев, Россияда юрган вақтида “ГТА бандаси”нинг айрим аъзолари билан танишганини тан олди. Шу танишувдан сўнг, унинг миясида “жиҳод ғояси” асосида, Ўзбекистонда ҳам шундай жиноий гуруҳ ташкил қилиш фикри пайдо бўлган", — хабар қилди агентликка ҳуқуқни муҳофаза қилиш вакили.

Ўзбекча талқиндаги “ГТА банда”сининг қолган уч аъзоси – Арамис Авакян, Муродулла Қаюмов ҳамда Элмир Бекмамбетовлар ҳам 2013 йилда Россиядан қайтиб келишган. Улар ҳам чет элда юрган чоғларида, Марказий Осиёдан чиққан диний экстремистлар билан мулоқотда бўлишгани ва террорчилик тарғиботи билан шуғулланишганини тан олдилар, деб таъкидлади суд вакили.

Эслатиб ўтамиз, 2014-йилда Россиянинг М4 “Дон” автотрассасида номаълум жиноий гуруҳ томонидан бир қатор қотилликлар содир этилди. Маҳаллий ОАВлар жиноий гуруҳга “ГТА бандаси”, деб ном берди. 2014-йилнинг ноябр ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор-суриштирув тадбирлар давомида, банда раҳбари Ибайдулло Субханов яширинган жой аниқланди ва ўтказилган операция давомида, у йўқ қилинди. Гуруҳнинг тўққиз нафар аъзоси ҳам тез орада ҳибсга олинди, яна тўрт нафари эса халқаро қидирувга берилди. 2015-йилнинг октябр ойида тергов ишлари тугатилди.

“ГТА бандаси” аъзолари, гуруҳ фаолияти даврида Москва шаҳри, Москва ҳамда Калуга вилоятлари ҳудудида 16та ҳужумни амалга оширганлар. Бу жиноий ишлар давомида 17 киши ўлдирилган, икки киши жароҳатланган.

Янгиликлар лентаси
0