Путин Трамп ҳақида: у ёрқин инсон, унга бошқа характеристика бермаганман

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда ўтган халқаро иқтисодий форум вақтида
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда ўтган халқаро иқтисодий форум вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Трампнинг Россия-Америка муносабатларини тиклаш истагини илиқ қабул қиламан, дея таъкидлади Россия президенти Владимир Путин.

ТОШКЕНТ, 18 июн Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг Москва билан муносабатларни тиклаш истагини илиқ қарши оламан, дея таъкидлади Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: дунёга забардаст АҚШ керак, лекин унинг Россияга қандай яшашни ўргатиши ортиқча
Петербург халқаро иқтисодий форумида бошловчи Россия президенти Трампга “буюк, истеъдодли ва ўта ақлли одам” дея таъриф берганини айтиб, Путиндан америкалик миллиардер ҳақида бундай фикрга боришига нима сабаб бўлганини сўради.

"Нима сабабдан ҳамма нарсани сохталаштиряпсиз?… Ахир, ўзингизга аён нима деганим — гап орасида Трамп – ёрқин инсон деган эдим. Нима, у ёрқин эмасми? Ёрқин. Мен унга бошқа характеристика бермаганман. Мен бир нарсани илиқ қабул қиламан: жаноб Трамп Россия-Америка муносабатларини тўлиқ тиклашга тайёрлигини айтди, бунинг ёмон жойи йўқ. Бунинг нимаси ёмон? Биз ҳаммамиз буни яхши қабул қиламиз, сиз-чи – йўқми?” – дея жавоб қайтарди бошловчига Путин.

 

Янгиликлар лентаси
0