Путин: дунёга забардаст АҚШ керак, лекин унинг Россияга қандай яшашни ўргатиши ортиқча

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Европага биз билан муносабат ўрнатишга халал беришларига муҳтож эмасмиз", - дея таъкидлади Путин.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Жаҳонга АҚШ каби кучли давлат керак, аммо Россия унга қандай яшашни ўргатишларини хоҳламайди, дея таъкидлади Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда ўтган халқаро иқтисодий форум давомида.

"Жаҳонга Қўшма Штатлардек кучли мамлакат керак. Бизга ҳам керак. Лекин мунтазам равишда бизнинг ишларимизга аралашишларига, қандай яшашни ўргатишларига, Европага биз билан муносабат ўрнатишга халал беришларига муҳтож эмасмиз", — дея таъкидлади Путин, АҚШда бўлиб ўтаётган мураккаб ички сиёсий жараёнларга изоҳ берар экан.

"Ҳақиқатан ҳам, бу бизнинг ишимиз эмас. Аммо, билишимча, сайловолди кампаниялар вақтида у ерда прокурорлар халқаро сайловчиларни белгиланган жойлардан ҳайдаб солади, уларни қамоққа тиқиш билан қўрқитади. Аммо буларнинг барчаси уларнинг муаммоси, улар шунга ўрганган, бу уларга ёқади. Америка буюк давлат. Бугунги кунда, эҳтимол ягона супердавлат бўлса керак. Биз буни инкор этмаймиз. Биз Қўшма Штатлар билан ишлашни хоҳлаймиз ва бунга тайёрмиз", — деди Россия раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0