Ўзбекистонда Ўрта Осиёда энг узун туннел қуриб битказилди

© Sputnik / Алексей Бушкин / Медиабанкка ўтишТемир йўл туннели
Темир йўл туннели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурилган туннелнинг узунлиги 19 километрдан зиёд бўлиб, у Фарғона вилоятини мамлакатнинг бошқа шаҳарлари билан улайди. Туннелда қатнов июнь ойининг охирида бошланиш режалаштирилган.

 

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Хитойнинг China Railway Tunnel Group компанияси Қамчиқ довони орқали темир йўл туннели қурилишини якунлади.

“Ўзбекистон темир йўллари” вакилининг сўзларига қараганда, узунлиги 19 километр бўлган, ушбу туннел Ўрта Осиёда энг узун темир йўл туннели бўлди.

“Туннелда темир йўл излари ва коммуникация воситалари ўрнатилган. Ўтган дам олиш куни поезднинг синов  қатнови ўтказилди”, — дейишди компанияда. Поездларнинг туннел орқали доимий ҳаракати июнь ойининг охирида бошланиши режалаштирилган.    

China Railway Tunnel Group компанияси 2013 йил ёзида “Ўзбекистон темир йўллари” билан шартнома тузди. Шартноманинг умумий қиймати 455 миллион долларни ташкил қилди. Шартнома доирасида Хитойлик корхона узунлиги 19,2 км бўлган туннел ва фавқулодда ҳолатларда керак бўладиган алоҳида ер ости йўлаги қуриб битказди. 

Қамчиқ довонида темир йўл туннели қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
“Қамчиқ” довони орқали темир йўл туннели ўтказиш якунланмоқда

Ушбу туннел умумий узунлиги 124 километр бўлган “Ангрен – Поп” темир йўлининг бир бўлагига айланади. Натижада Фарғона водийси Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари билан қулай темир йўл алоқаси билан боғланади ва келажакда Қирғизистон ва Хитой темир йўл тизимларига уланиши режалаштирилган.

Лойиҳа халқаро ташкилотлар молияси асосида амалга оширилмоқда. Инвестицияларнинг умумий қиймати 1,68 млрд долларни ташкил қилди.

“Қамчиқ” довони денгиз сатҳидан 2,2минг метр баландликда жойлашган. Довон орқали Ўзбекистонни Фарғона водийси билан улайдиган ягона автомобил йўли жойлашган. Қиш вақтида ёғингарчилик кучайганда довон орқали қатнов анча мушкуллашади. Янги темир йўл алоқаси ушбу муаммонинг муваффақиятли ечими бўлиши шубҳасиз.

 

Янгиликлар лентаси
0