Япония Бош вазири: Хиросима воқеалари такрорланишига йўл қўймаслигимиз керак

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишЯпония Бош вазири Синдзо Абэ
Япония Бош вазири Синдзо Абэ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Хиросима ва Нагасаки воқеалари дунёнинг бирон бир бурчагида такрорланмаслиги керак, АҚШ ва Япония масъулияти мана шунда", деб таъкидлади Япония Бош вазири Синдзо Абэ Хиросима қурбонларини хотирлаш маросимида.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik, Ксения Нака. Хиросима қурбонларини хотирлаш маросимида АҚШ президенти Барак Обама ҳам иштирок этди, РИА Новости хабари асосида.

Хиросима - Sputnik Ўзбекистон
Обама Хиросима мэридан узр сўрамайдиган бўлди
"Бу каби фожиа бошқа бир жойда такрорланишига йўл қўймаслигимиз шарт. Бу туйғуни ўзимизда сингдириб — авлодларга етказиш бурчимиз. Биз атом қуролисиз дунё ғоясини ҳаётга татбиқ этмоғимиз лозим. Бу осон кечмайди, аммо борадиган йўлимиз қанчалик олис ва машаққатли бўлмасин, таслим бўлмаслигимиз керак. Мангу олов олдида дунёда тинчлик ва осойишталик ҳукм суришига ҳисса қўшишимиз ҳақида қасамёд қилайлик. Япония ва Америка бу мажбуриятни кучларни бирлаштирган ҳолда амалга оширади, биз инсонларга умид учқунларини ҳадя этишимиз керак", — деди Синдзо Абэ.

Тадбир сўнгида Америка президенти атом бомбасидан зарарланганлар ёнига бориб, улар билан қўл бериб кўришди.

Эслатиб ўтамиз, 1945 йилнинг августида америкалик учувчилар томонидан Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари устидан ташланган атом бомбалар Хиросимада — 140 минг, Нагасакида — 74 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди. Хиросима ва Нагасакининг атом бомбаси ҳужумига дучор қилиниши инсоният тарихида ядровий қурол тинч аҳолига қарши ишлатилганининг ягона мисолидир.
Шу пайтга қадар Американинг бирорта президенти Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташриф уюштирмаган.

Янгиликлар лентаси
0