ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik, Екатерина Плясункова. Хиросима мэри Кадзуми Мацуи агар АҚШ президенти Барак Обама шаҳарга ташриф уюштирса, ундан бомбардимонлар учун узр сўрашни талаб қилмайди, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги, РИА Новости хабари асосида.
Журналистлар томонидан берилган Обаманинг ташрифи ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, Мицуи бу тарихий воқеа рўй бериши “эҳтимолга анча яқин”лигини тасдиқлади, ва шундай бўлган тақдирда Обама фақат ёдгорликларни айланиш билан чекланиб қолмай, балки бомбардимонларга гувоҳ бўлган шаҳар аҳолиси билан ҳам учрашишига умид билдирди.
"Шубҳасиз, бизда атом бомбалари учун жавобгарлик масаласини кўтариш истаги бор, аммо бу ҳодиса 70 йил олдин рўй берган ва кейинги авлод ушбу муаммони енгиши лозим”, — дея таъкидлади Хиросима мэри.
1945 йилнинг августида америкалик учувчилар томонидан Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари устидан ташланган атом бомбалар Хиросимада — 140 минг, Нагасакида – 74 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди. Хиросима ва Нагасакининг атом бомбаси ҳужумига дучор қилиниши инсоният тарихида ядровий қурол тинч аҳолига қарши ишлатилганининг ягона мисолидир.
Шу пайтга қадар Американинг бирорта президенти Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташриф уюштирмаган.