ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. "Катта еттилик" мамлакатлари раҳбарлари пайшанба куни бўлиб ўтган ишчи кечлик давомида маҳаллий ошхона таомлари ҳамда совғалар билан сийланди. РИА Новости хабари асосида.
Бош вазир рафиқаси эса "еттилик" раҳбарлари рафиқаларига Япониядаги энг машҳур фирмаларнинг бири — Микимото томонидан ясалган марвариддан ясалган тўғнағичларни совға қилди.
Эслатиб ўтамиз, Япония Бош вазири Синдзо Абэ раислигида бўлиб ўтган G7 саммитида АҚШ президенти Барак Обама, Франция президенти Франсуа Оланд, Германия канцлери Ангела Меркель, Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон, Италия Бош вазири Маттео Ренци, Канада Бош вазири Жастин Трюдолар иштирок этишди.
Саммит якунида Италия Бош вазири Маттео Ренци 2017-йилда "катта еттилик" саммити 26-26 май кунлари Италияда ўтказилишини маълум қилди.