Cиёсатшунос: G7 – АҚШ "кўзгуси", кўзгулар билан гаплашиш эса бефойда

© AFP 2023 / TOSHIFUMI KITAMURA Японияда "катта еттилик" саммити бўлиб ўтмоқда
Японияда катта еттилик саммити бўлиб ўтмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Японияда бўлиб ўтаётган G7 га аъзо мамлакатларнинг 42-саммити шу форматда ўтказиладиган энг сўнгги саммит бўлиши кутилмоқда. “Атавизм (бадбашаралик, мажруҳлик кўриниши) аномалияси касб этувчи ушбу саммит ҳеч қандай фойдали мақсадга хизмат қилмайди”, деб ёзмоқда Forbes нашри.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Forbes нашри фикрига кўра, "Катта еттилик"ни аллақачон тарқатиб юбориш керак эди — сабаби, у ҳеч қандай фойдали мақсадга хизмат қилмайдиган атавизм аномалиясининг бир кўриниши, холос.

G-7 га аъзо мамлакатлар раҳбарлари қиёфалари акс эттирилган шарлар - Sputnik Ўзбекистон
G7 мамлакатлари раҳбарлари Японияга етиб келишди
"Еттилик" 1998 йилда Россия ҳисобига расман G8 тарзида кенгайтирилган эди. Аммо ўтган йил Қрим ярим ороли атрофида юз берган можаролар туфайли клуб аъзолари Сочида бўлиб ўтадиган G8 саммитида иштирок этмасликка қарор қилиб, бунинг ўрнига Брюсселда тўпланишган эди. "Катта еттилик" таркибига айни вақтда Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония киради.

Сўнгги ўн йил ичида дунёда улкан ўзгаришлар юз берди: Ғарб илгари бўлгани каби, коинотда етакчилик қилмай қўйди, шу боис ҳам, G7 ни сақлаб туришдан ҳеч қандай наф қолмади. Камига, "еттилик" ўрнига аллақачон глобал ташкилот бўлмиш — "Катта йигирматалик" келган, деб ёзади Forbes.

Регионал муаммолар институти Бош директори Дмитрий Журавлев Forbes экспертлари ҳақлигини тасдиқламоқда.

"Forbesнинг ҳар битта ёзган гапида жон бор. Ҳақиқатан ҳам, "катта еттилик" ташкил этилаётган вақтларда, Ғарб давлатлари жаҳон иқтисодиётида салмоқли ўрин эгаллар эди. Бугунги кунда уларнинг орқасида Хитой, Ҳиндистон, Бразилия давлатлари бўй кўрсатиб, кундан кунга жадал равишда ривожланиб бормоқда.

G7 форматидаги учрашувлар эндиликда сиёсатни эмас, балки у ҳақдаги хотираларни эслатмоқда. "Еттилик" давлатларининг рўй бераётган ҳодисаларга таъсир ўтказиши сезиларли даражада пасайган ва бу ҳақиқатни инкор этиб бўлмайди. "Еттилик" аъзолари жараён иштирокчилари мақомини йўқотиб, АҚШ кўзгусига айланди. Кўзгулар билан эса ҳеч ким гаплашишни хоҳламайди. Нега? Чунки бу бефойда. Йигирматалик" аъзолари эса "АҚШ қиролининг мулозимлари" эмас. "Еттиликдан" фарқли ўлароқ "йигирматалик" — бу муаммолар ҳал қилинадиган майдондир", — деди Дмитрий Журавлев Sputnik радиоси эфирида.

Янгиликлар лентаси
0