Гулчеҳра Бобоқулова Москва судидан ўзини ватанга қайтаришларини илтимос қилди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишГулчеҳра Бобоқулова
Гулчеҳра Бобоқулова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва шаҳар Пресненский суди “қотил-энага” сифатида тилга олинаётган самарқандлик Гулчеҳра Бобоқуловани 29 июлга қадар ҳисбсда сақлаш ҳақида қарор чиқарди. Айбланувчининг ўзи эса Самарқандга қайтишни хоҳлаяпти.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Москва шаҳар Пресненский суди чоршанба куни мудҳиш қотилликда айбланаётган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулованинг ҳибс муддатини узайтирди.

Қотилликда айбланаётган Гулчеҳра Бобоқулова - Sputnik Ўзбекистон
Қотил-энага руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди

"Терговчининг Бобоқулованинг ҳибс муддатини 29 июлгача узайтириш ҳақидаги расмий илтимосномаси қондирилсин”, — деган судья.

Терговчи ўз илтимосномаси мақсадини айбланувчи яшириниши мумкинлиги билан изоҳлади. “Терговни якунига етказиш керак”, — деб таъкидлади терговчи. Прокурор ушбу илтимосномани қўллаб-қувватлади.

"Мен бунга қаршиман, мени Самарқандга қайтаришларингизни сўрайман, ёки уй қамоғига ҳукм қилинг, мен даволанишим керак”, — деб мурожаат қилган судга айбланувчи. Судьянинг “сиз ўзингизни руҳий хаста деб ҳисоблайсизми?”, деган саволига Бобоқулова “ҳа”, дея жавоб қайтарган.

Қотил-энаганинг руҳий хасталиги ҳозирча расмий ҳужжатларда ўз тасдиғини топгани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0