Ислом Каримов Оқсаройда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровни қабул қилди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи, халқаро сиёсатга доир долзарб масалалар муҳокама этилди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24 май куни Оқсаройда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ва Лавров ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгаши йиғилиши якунларини муҳокама қилади

Давлатимиз раҳбари Россия ташқи ишлар вазирини қутлар экан, жорий йилнинг апрель ойида Москвада ўтган олий даражадаги Ўзбекистон – Россия музокаралари якунларига юксак баҳо берди ва бу барча йўналишларда ўзаро муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Бугунги кунда олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган, аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги келишувларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Бу жаҳон иқтисодиётида мураккаб ўзгаришлар рўй бераётганига қарамасдан ўзаро савдо ҳажмини нафақат сақлаб қолиш, балки кўпайтириш имконини беради.

Томонлар 2015-2019 йилларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига оид битим доирасида рақобатбардош ва харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги инвестициявий лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдор экани таъкидланди.

Россия ташқи ишлар вазири самимий қабул ва ўзаро муносабатлар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш имконияти учун Президентимизга миннатдорлик билдирди. С.Лавров Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси хусусида ўз фикрини билдирар экан, Ўзбекистоннинг ШҲТга самарали раислиги Тошкент саммитининг муваффақиятли ўтишини таъминлашига ишонч билдирди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг бошқа истиқболли йўналишлари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0