ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровни Тошкентда ўтказилган ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгаши йиғилишидан кейин учрашув ўтказишга таклиф қилди.
"Аввало сиз билан бугуннинг асосий воқеаси бўлган ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг йиғилиши якунларини муҳокама қилмоқчиман. Ўйлайманки, баъзи саволлар туғилган ва баъзи масалаларда фикрлар алмашишимиз керак", деган Ўзбекистон раҳбари.
"Фурсатдан фойдаланган ҳолда президентингиз Путинга унинг Москвадаги илиқ қабули учун (апрель ойидаги — таҳририят) яна бир ташаккур йўллайман", дея қайд этган Ислом Каримов.
Ўзбекистон президенти "Путин билан учрашув муҳим масалаларни муҳокама қилиш имкониятини яратган ҳолда ўта фойдали кечган".
"Расмий протоколдан ташқари самимий руҳда суҳбат қурганимиз ажойиб бўлди. У ҳам ўша вақтда Москвага энди учиб келганди ва мен ҳам Москвага боришим билан ўзаро учрашув бошлади ва мен унинг ишчанлигини яна бир бор эътироф этдим. У билан ўзаро муносабатлардаги бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилганимиз учун унга миннатдорчилик билдираман", дея қўшимча қилади Ислом Каримов.
Ўз навбатида, россиялик вазир Ўзбекистон раҳбарини ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилиши ажойиб ташкиллаштирилгани билан табриклади.
"Июнь ойида Ўзбекистон пойтахтида ўтадиган саммит тарихий аҳамиятга эга бўлади. Унда Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТдаги мажбуриятлари ҳақидаги меморандумлар имзоланиши эътиборга моликдир", дея қайд этган Лавров.