ШҲТ ТИВ раҳбарлари Тошкентда бўлиб ўтган йиғилиш давомида қатор ҳужжатларни имзоладилар

Oбуна бўлиш
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити 23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Бугун Тошкентда бошланган йиғилиш давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган давлатлар Ташқи ишлар вазирлари қатор ҳужжатларни имзоладилар. Шу жумладан, Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга қабул қилиш жараёнини белгиловчи ҳужжатлар қабул қилинди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари Тошкентда учрашишди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ШҲТ ТИВ раҳбарлари шарафига кечки зиёфат ташкиллаштирилди
Ишчи йиғилишда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов, Қозоғистон ТИВ раҳбари Ерлан Идрисов, Хитой ТИВ раҳбари Ван И, Қирғизистон ТИВ раҳбари Эрлан Абдиллаев, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Аслов, ШҲТ бош котиби Рашид Алимов ҳамда ШҲТнинг Ҳудудий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев иштирок этишмоқда.

ШҲТга аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлари қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:

"23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишининг кун тартиби лойиҳаси", "ШҲТ ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан расмий Тошкент тайёрлаган декларация лойиҳаси", "ШҲТни 2025 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича лойиҳалар", "Ҳиндистонни ШҲТга аъзоликка қабул қилиш бўйича музокара жараёни", "Покистон Ислом Республикасини ШҲТга аъзоликка қабул қилиш бўйича олиб бориладиган музокара жараёни".

Янгиликлар лентаси
0