Тошкентда ШҲТ ТИВ раҳбарлари шарафига кечки зиёфат ташкиллаштирилди

Oбуна бўлиш
23 май куни ШҲТга аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари Тошкент шаҳрида учрашишди ва ишчи кечки нонушта давомида музокаралар олиб боришди, деб ёзади Россия ТИВ вакили Мария Захарова ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлари Тошкентга етиб келишди, деб хабар қилмоқда Россия ТИВ матбуот-котиби Мария Захарова ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Мария Захарова, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Тошкентга сафари ҳақида ҳам маълумот берган.

"Сергей Лавров бошчилигидаги делегация ШҲТ доирасидаги учрашувда иштирок этиш учун Тошкентга етиб борди. 24 май куни вазирлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади", деб ёзган Захарова.

Ташқи ишлар вазирлари ишчи кечлик вақтида музокаралар ўтказишган.

© Страница официального представителя МИД РФ Марии Захаровой в FacebookТошкентда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлари иштирокидаги кечки нонушта
Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлари иштирокидаги кечки нонушта - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлари иштирокидаги кечки нонушта

"Тузалган дастурхон шарқона бозорни эслатади — ширадор ва ранг-баранг", — дея қайд этган Россия ТИВ вакили матубот-котиби.

ШҲТ ТИВ раҳбарлари ўртасидаги асосий учрашув 24 май кунига белгиланган. Унда Хитой, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, ташкилот бош котиби Рашид Алимов ҳамда ШҲТнинг Ҳудудий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси раҳбари Евгений Сисоев иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0