ОАВ: EgyptAir қурбонлари таҳлили самолёт бортида портлаш бўлганини кўрсатмоқда

© AFP 2023 / Andy BuchananEgyptAir авиакомпанияси
EgyptAir авиакомпанияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фожиа қурбонлари тана қолдиқларини ўрганишда иштирок этган суриштирув гуруҳининг бир аъзоси Қоҳирага 80 дона инсон тана аъзолари қисмлари олиб келинганини айтди. "Улар орасида, ҳатто бутун қўл ёки оёқ мавжуд эмас.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ҳалокатга учраган EgyptAir самолёти қурбонлари тана қолдиқлари анализ қилинди. Таҳлиллар натижаси, самолёт бортида портлаш рўй берганини кўрсатмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Ассошиэйтед Пресс криминалистидан олинган маълумот асосида.

Фожиа қурбонлари тана қолдиқларини ўрганишда иштирок этган суриштирув гуруҳининг бир аъзоси Қоҳирага 80 дона инсон тана аъзолари қисмлари олиб келинганини айтди. "Улар орасида, ҳатто бутун қўл ёки оёқ мавжуд эмас. Бундан келиб чиқиб тахмин қилиш мумкин-ки, самолёт бортида портлаш бўлган", — деди криминалист.

"Аммо портлаш қандай ва нима сабабдан содир бўлганини айта олмайман", — қўшимча қилди суҳбатдош.

Мисрлик эксперт-криминалистларнинг хабарига кўра, портловчи моддалар излари ҳозирча аниқланмаган, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги.

EgyptAir авиакомпанирясига қарашли самолёт - Sputnik Ўзбекистон
Осмонда ғойиб бўлган самолёт бортида 66 нафар одам бўлган
Эслатиб ўтамиз, Париждан Қоҳирага қараб йўл олган А320 EgyptAir самолёти Ўрта Ер денгизи устидан учиб ўтаётган вақтда радарлардан йўқолиб қолган. Сал вақт ўтиб, самолёт қолдиқлари Карпатос оролининг жанубий қисмидан топилди. Самолёт бортида 66 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган, уларнинг бирортаси омон қолмаган. Лайнер "қора қутилари" ҳозирча топилгани йўқ. Ҳалокат сабабларидан бири сифатида бортда юз берган портлаш кўрсатилмоқда. Аммо шу пайтга қадар бирорта террорчилик уюшмаси ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз бўйнига олгани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0