ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўрта ер денгизи устида ғойиб бўлган EgyptAir бортида 30 нафар мисрлик ва 15 нафар француз бўлган, деб хабар қилмоқда Миср Авиация вазирлиги.
Шунингдек, самолёт бортида: 1 нафар Буюк Британия фуқароси, 1 нафар бельгиялик, икки Ироқ фуқароси, шунингдек 1 нафардан Қувайт, Саудия Арабистони, Судан, Чада, Португалия, Жазоир ва Канада фуқаролари бўлган. Лайнер бортида жами 56 нафар йўловчи ва 10 нафар экипаж аъзолари бўлишган.
Муассаса маълумотига кўра, авиалайнер билан алоқа 2:30да узилган. Бу вақтда самолёт Ўрта ер денгизи устидан учиб бораётган бўлган.
Франция президенти Франсуа Олланд ва Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси телефон орқали бўлиб ўтган суҳбат давомида самолётни қидириш ишларини ҳамкорликда олиб боришга келишиб олдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.